Реферат На Тему Менинг Ватаним
Менинг ватан ичра ватанларим бор 08:43 ПОЙҚАДАМ Биз бугун — Яратганнинг инояти билан элу юртимизга насиб этган Мустақиллик замонида ўз диёримиз, тупроғимиз тарихини билиш, идрок этиш билан ҳам ўзлигимизга қайтмоқдамиз. Реле времени купить. Шу идрок асносида шаъну шавкати оламни тутган улуғ аждодларимизнинг киндик қони тўкилмиш табаррук тупроқ олдидаги Қарзу Бурчимизни, Фахру Ғуруримизни ҳам тобора теранроқ англаб бормоқдамиз.
Ватан тушунчаси нима? Ватан туйғусини сўз билан ифодалаш мумкинми?
Скачать сочинение на узбекском языке на тему Узбекистон Менинг ватаним. Сочинение кыш на кыргызском языке, Кызга тамашалуу Бир сап ыр, стих. Мен ватанда эмасман¸ ватан менинг ичимда. Ozodlik Radiosi. Unsubscribe from Ozodlik Radiosi?
Готовые Рефераты Бесплатно
Тарихи “Авесто”дан қарироқ, йилномаси бут-санамлар, кушонлардан ҳам қадимийроқ, энг кўҳна манбаларда “Оламнинг тўртинчи мамлакати”, “Туғи баланд эрлар юрти” деб ном қозонган бу мўътабар кишварнинг донғи идрок етиб бормас узоқ замонлардан буён оламга маълум ва машҳурдир. Бу тупроқда тепалар кўп, бир-бирига туташиб елкама-елка бўлиб кетган қирлар бисёр. Биз ўйлаймиз: балки булар тепалар-қирлар эмасдир — шиддатли замонларда ёвлар йўлига ғов, қалқон бўлган шаъну шавкатли, ор-номуси баланд мард ва ботир ўғлонлардир? Тарихий томирлари эрамиздан аввалги III — I асрларга бориб тақалган бу кўҳна замин учун не-не паҳлавонлар жонларини фидо қилмадилар. Соҳибқирон Амир Темурдек зотлар бир неча бор зиёратга келган, улуғ Жаҳонгирнинг хоки пойлари қолган ерлар саждагоҳдек муқаддас эмасми?
Момоси Сароймулкхонимнинг қўлларидан тутганча беш яшар бола, улуғ мунажжим Мирзо Улуғбек само оламининг илк сир-асрорини кўнглига жойлаган бўлса не ажаб. Дунёлару осмонлар қадар маъни, ҳикматлар ниҳон эмасми бу зиёратларда? Ҳадис cўйлаб, бутун исломият дунёсини шуълавор этган, патқалами рўйи заминга нур таратган улуғ Абу Исо ат-Термизийдек шариф зотларнинг кўнгил нуридан, маърифат машъалидан руҳий ва маънавий олам ҳозирга қадар мунаввардир. Бу тупроқда майсалар ҳадис айтиб уйғонадилар.
Эрондан тортиб то Ўрта Ер денгизигача бўлган ерларда ҳукмронлик қилган Аҳмонийлар подшоси Кир лашкарлари билан жангларда Тўмариснинг кўрсатган қаҳрамонликлари, ўз фарзандини қурбонликка бериб, Ватан учун, элу юртнинг шаъну шарафи йўлидаги шижоати асрлар оша тилларда, элларда, ривоятлару асотирларда достонга айланди. Кир билан бўлган яккама-якка олишувда Тўмариснинг ғалабаси — ватанпарварликнинг олий тимсоли. Афсоналарга айланган бу ҳақиқатнинг замирида ҳозирги авлодлар, неча-неча асру замонлар фахрланса арзигулик сўнмас матонатнинг бетимсол намунаси ётибди.
Баъзи ривоятлар, афсоналарда Тўмарис номи Тоирус шаклида келтирилади. Бунинг ҳозирги Термиз сўзи билан уйқашлиги, оҳангдошлиги ҳам ажиб. Шу диёр фарзандларининг ботирлигини мадҳ этувчи, олис аждодлар қаҳрамонлигининг узвий давоми сифатида “Алпомиш”дек улуғвор достонлар рўёбга келгандир.
“Алпомиш” — баҳодирлик, мардлик, ор-номус ва матонат достонидир. Уни халқ фарзандлари меҳр-муҳаббатининг, садоқату диёнатининг олий намунаси деб баҳолаш жоиз. Бу юксак инсоний туйғулар ҳар қачонгидан ҳам зарурроқ, долзарброқ бугунги кунимизда юрт фарзандлари ўз қалбларини шундай аждодий қуёшларга қаратиб нурлантирмоқлари лозим бўлади. Мардлик маълум бир замон ё давр учун белгилаб берилмайди.
Мардлик, матонат — мангу тушунчалардир ва бугунги алғов-далғов дунёда, она Ўзбекистонимизга хайрихоҳлик билан боқаётганлар қаторида ғайри мақсадларда олайиб қараётган, иложини топса ҳар лаҳза, ҳар соатда тинч ҳаётимизга халал беришга, тажовузкорликка тайёр қора кучларни енгмоқ учун ҳам, оналаримиз, опа-сингилларимиз, фарзандларимизнинг нури дийдаси бўлмиш гўзал Ватанимизни кўз қорачиғидек асраб-авайламоқ учун ҳам бу юксак туйғулар ниҳоятда керакдир. Термиз кўксидаги ёвқур ва шиддаткор Алпомиш ҳайкали ҳам юрт фарзандларини шундай фидоийликка, шижоат ва ғурурга даъват қилаётгандек. Ватан буюм ва ё бир нарса эмас.
Ватан бировга берилмайди, бировдан олинмайди ҳам. Аждодлар ва авлодлар ҳақида гап кетар экан, Термизнинг инсоният тамаддуни, умумбашарий маънавият ривожига қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидламоқ лозим.
Оламга ал Ҳаким Термизий, Абу Исо ат Термизий, Хожа Самандар Термизий, Адиб Собир Термизий, Носир Хисрав сингари неча-неча улуғ зотларни берган Термиз чироқларининг мунаввар нурлари, иншооллоҳ, тоабад порлаб тургай. Ҳозирги Термизнинг ораста ва саришталиги “Алпомиш” достони, шаҳарнинг 2500 йиллиги саналарини нишонлаш муносабати билан мамлакат Президентининг пойқадами хосияти сифатида эл оғзида қолди. Танти полвонлар юрти, дарёдай тошқин бахшилар диёрида аждодлар руҳи ҳамиша уйғоқ. Озод диёримизнинг қадимий, айни пайтда навқирон, гўзал ва кўркам бир тимсоли бўлмиш Термизнинг истиқболи янада порлоқ. Бу — бахту иқбол, орзу ва умидлар, пок ниятлару юксак амаллар, ор номус ва шаъну шараф шаҳри бўлиб қолажак. Ака-ука шаҳарлар, ака-ука шоирлар Ҳар қандай сафар, сайру саёҳатнинг ўз баҳонайи сабаби бўлади. Бу галги сафаримизни биз ҳам дийдорлашув, ҳам зиёрат, ҳар кун янгиланиб бораётган диёримизнинг энг жанубий гўшасига бир ижодий юриш деб баҳоладик.
Бунга — олтмиш баҳорни қаршилаб ҳам бир тола сочи тўкилмаган, Сурхон воҳасининг эл аро машҳур, камтарин ва тортинчоқ шоири Шафоат Раҳматулло Термизийнинг ижодий кечасини ўтказмоқ бир баҳона бўлди. Яна етти мингга яқин талабаси бор, мамлакатнинг энг катта илм даргоҳларидан бўлмиш Термиз Давлат университетида юрт туйғуси, ватанпарварлик, илм-тарбия мавзулари доирасида ижодкорларнинг талаба ёшлар билан учрашувлари ҳам ниятда бор эди. Шу ҳаяжонлар билан Тошкент аэропортига келдик. Сафаримиз раҳбари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, устоз Абдулла Орипов халқ шоири Усмон Азимга “Қани, Усмонбой, бошланг энди! Деб тавозе қилдилар. Усмон Азим ўз ўрнида “Ўзингиздан! Дегандан сўнг, ҳаммамиз ичкарига кирдик.
“Термизгами?” дегандан кейин Ўзбекистон Фанлар академиясининг вице президенти домла Тўра Мирзаев устозга ишора қилиб, бизга секин шивирладилар: “Авлиё шоиримиз билан авлиёлар юртига учарканмиз-да!” Бу иқтибосдан Эшқобил Шукур ҳаяжонланиб кетди. Бахшинафас шоир Рустам Мусурмоннинг кўзлари чақнай бошлади. Кутиш вақти тугагач, тайёрага чиқилди.
Ҳаво маликаси Маликахон назокат билан ҳаммани жойлаштиргач, дастхат олиш ҳаракатига тушиб қолди. Гангир-гунгур гурунг бошланди. Домла билан Абдулла аканинг тил, тарих, адабиёт ҳақидаги суҳбатларидан ҳазрат Алишер Навоий билан Термизга боғлиқ бир янгиликни илғаб олдик. Буни қарангки, Мир Алишер бобомиз Зараутсой ғорини, унинг деворларида қадим аждодларимиз чизиб қолдирган суратларни ўз кўзлари билан кўрган эканлар.
Рефеоат На Тему Экономика Башкортостана
Буни ўзлари бир достонларида айтиб ўтган эканлар. Биз ўқимаган эканмиз, ҳаммамиз ҳайратланиб қолдик. Усмон ака ҳазиллашиб вазиятни юмшатиб берди: “Алишер бобомиз Самарқандга кетаётиб, Термизни ҳам бир томоша қилай деган эканлар-да!” Бу суҳбатлар кейин Тошкентда, ёзувчиларнинг Ўзбекистон Давлат тарих музейидаги давра суҳбати чоғида музейдаги маҳобатли Зараутсой ғори тасвири олдида ҳам давом эттирилади. Бир ярим соатлар чамаси учганимиздан сўнг, тайёрамиз энкая бошлади.
Деҳқонободу Бойсун тоғлари ортда қолди. Бир маҳал пастда, кенг саҳро қўйнида ястаниб, мавжланиб ётган кўм-кўк Учқизилни кўриб Рустам Мусурмон ҳаловатини йўқотди: “И-и, ака, кўл бор экан, ана кўл!” Сўнгра аста босилиб, нимагадир Шаҳрисабзни эслади. Даврий саналарни ичида ҳисоб-китоб қилиб, чоғиштириб олди шекилли, ўзининг тарихий қимматга эга шоирона хулосасини айтди: “Шаҳрисабз билан Термиз ака-ука экан! Ҳали ерга қўнмасимиздан Сурхон воҳасининг баҳорий ҳавосини сеза бошладик.
Самолёт пастлаб, яна бир давра олгандан кейин Термизнинг уйларию кўчалари, яшилланган боғу роғлар, чап томонда эса “шамширдай ярқираб” Амударё кўринди. КЕЛАЖАКНИНГ КЎЗЛАРИ Термиз Давлат университетида учрашувга интиқ бўлиб турган, чанқоқлик билан кутаётган серҳаяжон талабалар олдида сўзга чиқаркан, Абдулла ака бир гўзал ташбеҳ ишлатдилар: “Мен сизнинг кўзларингизда келажакнинг, она Ватанимиз истиқболининг нурли кўзларини кўраман. Бугун давру даврон сизники, имкон сизники, фақат илм олмоқ, ўқимоқ керак”. Мамлакатимизнинг кўпгина олий ўқув юртлари қатори бу илм даргоҳи ҳам мустақиллик йилларининг илк қийинчиликларидан ўтиб, том маънода Университет мақомига етишган. Профессор-ўқитувчилар, талабалар мамлакатнинг ижтимоий, илмий, маданий-маърифий ҳаётига фаол аралашмоқда. Университет 2002 йилдан буён Осиё университетлари Федерациясининг аъзоси. Шунингдек Жанубий Кореядаги Сун Мун ва Кенг Бук университетлари билан мунтазам ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Адабиётимиз, шеъриятимизга бўлган талабаларнинг қизиқиши, ихлос-иштиёқи ғоят ҳаяжонли. Ижодкор ёшлар кўп. Ёш адабиётшунос домла Нормат Йўлдошевнинг саъйи-ҳаракати билан ўнлаб қаламкаш талабаларнинг ижодий изланишлари жамланган “Истиқлол умидлари” алманах-тўплами чоп этилди. Тўпламга Қаҳрамон олимимиз, домла Озод Шарафиддинов катта умид ва ниятлар билан сўзбоши ёзибдилар. Бу ёшлар орасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Зомин ёш ижодкорлар семинарида биринчи ўринни олган Шоҳиста Мамараимова, Шодмонқул Саломов сингари истеъдодлар бор. Ёшлари Абдулла аканинг 17-18 йил олдин ёзилган шеърлари билан тенг, Истиқлолнинг илк йилларида мактабга бориб, мана энди университетда таҳсил олаётган бу серзавқ, ташнақалб ўғил-қизлар учун Мустақиллигимизнинг илк Қаҳрамон шоирининг бу ерга қадам ранжида қилиши, ижодий учрашувлар ҳақиқий шеърият байрамига, жонли адабиёт дарсларига айланди. Кўзлар, ёш йигит-қизларнинг ҳайратли кўзлари.
Осмондаги юлдузлар билан тиллашиб, сўйлаша оладиган чақноқ-порлоқ кўзлар. Ою қуёшларга ҳавас узатгувчи чеҳралар, юзлар. Уларнинг ҳар бирида она Ватан меҳру муҳаббати жо, орзу умидлар зиёси чақнайди. Устоз шу кўзларга қараб шеър айтадилар: Халқимнинг истиқлол аҳди мангудир, Буюк давлатимнинг тахти мангудир. Келажак кўзимиз қароғи бўлса, Жажжи фарзандларнинг бахти мангудир. ШАФОАТНИНГ ШАФОАТИ ЁХУД ОЗОД СЎЗ СЕВИНЧЛАРИ Сурхон воҳасининг камтар шоири, чопон кийгизсалар, чопоннинг ичида ҳам ўйғайсизланиб, хижолатдан кўринмай қоладиган, ўзидан ҳам ийманадиган бир беозор инсон. Усмон Азим “Худо ёққан чироғим” деб дуруст таърифлади.
Яна “Энкайган, пасайган осмон остида ҳам энкаймай, эгилмай яшаган, эл шоирига айланган ўз оғам!” деди. Термизийлар шажарасига боғлаб сўзлаганда Эшқобил Шукурнинг кўзларида ёш қалқиди. Вилоят ҳокимияти чопон ёпиб, иззат кўрсатди.
Талабалару домлалар, раислару полвонлар, чавандозлару миршаблар. У киши бўлса хижолатда, қизаринибгина ўтирибдилар. Умр бўйи сўзга иззат кўрсатган, мана энди сўзининг иззатини кўраётган шоир. Консерваторияда ўқиб артист бўлмай шеъриятга, шоирликка қайишиб кетган, талабаларга дарс бериб, яна “Мусиқа услубиёти”, “Мусиқа алифбоси” деган қўлланма дарсликларни ҳам келиштириб ёзган меҳнаткаш муаллим, шу йилдан бошлаб университет профессори — Шафоат Раҳматуллаев, Шафоат Раҳматулло Термизий. Дарвоқе, исм ҳақида.
Элда “Оллоҳнинг шафоати ила” деган қадим гап бор. Исм ҳам шу сабабли қўйилган. Асли арабча сўз, “Навоий асарлари луғати”да “Воситачилик, ўртада туриб восита бўлиш” деган маънолари берилган.
Шунинг учун Термизлик истеъдодли адиба Жамила Эргашеванинг “Ҳаммаларинг қандай кеп қолдинглар-е?!” деган саволига Рустамқул “Шафоат аканинг шафоати билан-да” дея жўяли жавоб қилди. Энди “Озод сўз” ҳақида. Шу пайтгача шоирнинг “Жануб шамоли”, “Умид остонаси”, “Гулоб” номли шеърий тўпламлари чоп этилган.
“Озод сўз” — сайланма китоби яқиндагина босмадан чиқди. Китобнинг номи — рамзий. Ватани озодликка, ҳурриятга етишган, эли ҳам, Сўзи ҳам озод бўлган шоирнинг китоби, озод сўзи. Бу сўзнинг армонлари бор эди, энди-да севинчларга айланди.
Унинг ҳижрон изтироблари мўл эди, энди дийдор қувончларига айланди. Шу ўртада бир киши бир гап айтди, яхши айтди: “Озод юртнинг озод сўзи озод шоирларга муборак бўлсин!” Хорижий сафларда юксалтсам байроқ, Жаҳон айвонида гар тилим сайроқ. Ватанга дахлдор, Ватан — аъмолим, Тил, Туғром, Байроғим — Ватан жамолим. Авлодимга бешик, аждодимга қабр, Шу она Ватандир, озод Ватандир.
Дунёда мен топган энг олий қадр, Фақат шу муқаддас Ватанга тандир. ЎРТАМИЗДА БИРГИНА ЛОЛА Кўпчиликнинг таклифи билан сафаримизни бир зиёрат билан бойитмоққа қарор қилдик. Термиз яқинидаги Амударёга ёндош Ҳаким ат-Термизий бобонинг ҳаммаёғи озодагина супуриб-сидирилган мақбараларига келганимизда, мактаб ўқувчилар ғужғон экан. Абдулла акани таниб, ҳаммалари чувиллашиб қолишди. Зиёратнинг таомилини бажариб бўлгач яна мозий, Термизийлар ҳақида суҳбатлар бошланди, пича вақт тарих қаърига шўнғиб чиқдик. Манбаларда келишича, Ҳаким ат-Термизий мақбарасини 1390 йилнинг рамазон ойида (август-сентябрь) Соҳибқирон бобомиз қурдирганлар.
Скачать Реферат Ру
Яна бир тарихий маълумот: Термизлик тарихчи олим Жалолиддин Мирзонинг “Термиз тарихи” китобида келтирилишича, Темур бобо 1384 йилнинг баҳорида Термиз яқинидан Амударё узра кўприк ҳам солдирадилар. Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома”сида бу ҳақда аниқ-таниқ айтилган. Давру замонларнинг эврилишини қарангки, бу манзилу маконларнинг яна бир қайта обод бўлмоғи учун 600 йилдан зиёд муддату яна бир Темурийзоданинг келмоғи лозим бўлибди. Зиёратгоҳдан чиқиб, ўрама бўлиб оқаётган Амударё томонга эндик.
Абдулла ака “Амударёни кўриб буюклигимни билиб қолдим” деганларидек, дарёнинг ҳайбати кишини лол қолдиради. Чегарамизнинг сим тўсиқлари, чегара ҳудуди, дарё, у ёғи — Афғонистон.
“Навоий бобомиз ўша ёқда ётибдиларда-а? Дея ёш шоирлардан бири савол ташлади. Ҳаммамиз ўша томонларга қараймиз. Абдулла ака ҳазратни эслайдилар: “Навоий ҳам ётар то субҳи маҳшар тарки хоб айлаб”. Сим тўсиқлар бўйлаб кетган йўлдан секин юриб борамиз. Ногаҳон бир дўнгликкинада ҳилпираб турган лолақизқалдоққа кўзимиз тушади.
Бир ажибгина, бир ёлғизгина. Худдики Мир Алишер бобомизнинг ғазалидан чиқиб келгандай. Баҳору тириклик, эзгулик ва омонликнинг белгиси, тимсолидай.
Кейин, дўнгликлар ёнидан паст-баланд бўлиб, елкаларида қуроллари, жануб шамолида ранглари қорайган икки чегарачи аскар чиқиб келади. Уларнинг гапириши, улар билан сўзлашиш ҳарбий қоидаларга тўғри келмаса-да, Абдулла акани таниб қолиб, салом беришди. Бирови Фарғонадан, иккинчиси тошкентлик экан. Гавдалари чайир, қўллари, билаклари машқларда тобланган.
Устоз хурсанд бўлиб кетдилар. “Ана бизнинг посбонларимиз, Ватанимизнинг аскарлари!” дедилар. Тилак билдириб, ота-оналари бағрига соғ-омон қайтишларини ният қилдилар. Захирадаги зобит шоиримиз Усмон азим “Ҳеч нарсадан қўрқманглар, биз ҳам сиз билан биргамиз!” дея ҳарбийчасига хайрлашди. Аскарлар чегара бўйлаб кетишди, биз ҳам йўл-йўлакай суҳбатларимиз, таассуротларимизни сўйлаб Термизга қайтдик. Она тупроқ.
Қатлам-қатлам шараф-шон, қатлам-қатлам валилар, пирлар ётган азиз тупроқ. “Шунданми бу юртда мени кўрсангиз, ерни босолмайман, учганим учган” дейди шу юртнинг шоири. Абдулла ака воҳа ижодкорлари билан учрашувларда сўз масъулияти, ёзувчиларнинг бугунги кундаги бурч ва вазифалари ҳақида гапирар экан, мақсад улуғворлиги, ниятларнинг муқаддаслигини қайта-қайта таъкидлагани бежиз эмас. Биз юрт номидан сўйлар эканмиз, демак, Сўзимиз ҳам шунга яраша салмоқли бўлмоғи лозим. Фарзандлик Бахти билан бирга фарзандлик Бурчи ҳам бор. Демакким, элнинг ғурурини баланд кўтарадиган, юртнинг маънавий шарафи, камолини юксалтирадиган асарлар ёзилмоғи керак бўлади.
Термиздаги суҳбатлар, учрашувлар ҳеч тугамайдигандек. Уларда шу тупроқда туғилиб-ўсган, марҳум бўлиб кетган Теша Сайдалиев, Менгзиё Сафаров сингари шоир ва ёзувчиларнинг номлари ҳам кўп маротаба тилга олинди. Айни пайтда Тошкентда яшаб ижод қилаётган сурхонлик адиблар хусусида ҳам илиқ гаплар айтилди. Бу гурунг ва давралардан ҳар ким ўзига яраша ижодий режалар, янги илҳом, янги руҳланишлар олиб қайтаётгани шак-шубҳасиз эди. Тайёрамиз Термиз аэропортидан ҳавога кўтарилар экан, пастда Сурхон воҳасининг яшилланиб ётган боғлари қўл силкиб қолгандай бўлдилар. Баҳор шамоллари эса қид-адирлардан тириклик боғларига янги муждалар олиб елмоқда эдилар. Менинг Ватан ичра Ватанларим бор, Мангу завол билмас чаманларим бор.
Бухорийлар каби хазиналарим, Термизийлар каби маъданларим бор. 2002 Сирожиддин Саййид.